Жиззах санъат коллежи талабалари билан ўтказилган умумий йиғилиш

Автор: Admin     Категория: Ma`muriyat   Дата: 17-11-2018, 08:45     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

   Йиғилишни коллежнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в\б И.Абдурахманов очди. Кун тартибидаги масала билан таништирди. Масала юзасидан сўз навбатини коллежнинг тарих фани ўқитувчиси Узақов Жонибекга берилди. Ж.Узақов Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинган куннинг ўзидаёқ мустақил давлат рамзларини жорий қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилди. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, ўзининг халқаро талаблар ва меъёрлар доирасида қиёфасини кўрсатмоғи, бунинг учун эса ўзининг бутун имкониятларини, ўзига хос жахатларини ифодаловчи давлат рамзларига эга бўлмоғи лозим эди. Одатда, рамзлар шунчаки ранглар йиғиндисидан иборат бўлган шакллар эмас, улар айни шу давлатнинг ва шу мамлакат фуқораларининг ўзлигидан келиб чиққан, қолаверса, давлат сиёсатининг мазмун-мохиятини ўзида мужассам этмоғи керак.

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ ана шу мухим сиёсий ҳодисага эътибор билан қаради. Чунки жуда қисқа фурсатда ўз мустақиллигини қонун билан мустахкамлаб, унинг жахон хамжамиятида тан олинишига эришиш тарихий-оламшумул воқеа эди. 

  Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда бўлиб, ўтган VIII-сессияси “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида” Қонун қабул қилди. Шуни алохида такидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мамлакатимиз худудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар туғларига хос бўлган энг яхши анъаналарни, ғояларни давом эттирган, улуғ аждодларимизнинг ақида ва маслакларига мос келган, қарашларини давом эттирган холда миллат табиати ва халқимиз рухиятидан келиб чиқиб, унинг миллий ва маънавий жихатларини хам ўзида акс эттирмоғи керак эди.

Байроқдаги мовий ранг - хаётимиз мазмуни акс этган мангу осмон ва оби хаёт рамзидир. Тимсоллар тилида бу яхшиликни, донишмандликни, шон-шухрат ва садокатни билдиради. Амур Темур хам ўз байроғига шу рангни танлаган.

Байроқдаги оқ ранг – тинчлик ва поклик тимсолидир

Қизил йўллар – бу хар бир тирик жоннинг қон томири, унда жўш уриб турган хаётий куч, тириклик рамзи.

Яшил ранг – ўзбекистоннинг саховатли ва табаррук тупроғи, гўзал табиати тимсоли, одамларни атроф мухитни мухоаза қилишга ундайди.

Ярим ой – ўзбек халқининг кўп асрлик анъаналарига мос келади. Ярим ой ва юлдузлар мусаффо осмон ва тинчликнинг ифодасидир.

12 та юлдуз тасвири – қадимдан мукаммаллик, баркамоллик тимсоли.

Хуллас мамлакатимиз далат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзи бўлиб қолди дея ўз сўзини якунлади.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея