Жиззах санъат коллежи ўқувчиларини касб маънавиятини шакллантириш, касбга бўлган мехрини сингдириш, уларни мехнатсеварликга ўргатиш мақсадида ўтказилган тадбир

Автор: Admin     Категория: Ma`muriyat   Дата: 21-12-2018, 08:31     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

     Тадбирни коллеж маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари И.Абдурахманов очиб берди ва кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 феврал куни “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”  тўғрисида ПФ-4947-сон қарори чиқарилганлиги Харакатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишининг мазмун мохияти тўғрсида қисқача айтиб ўтди хамда 2012 йил 21 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “ЎзбекистонРеспубликаси таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги№139-сонли қарори чиқарилганлиги. Коллежнинг 2018 йил 28 августда №83-сонли буйруғи ўқувчиларнинг қўл телефонидан фойдаланмаслиги, дарсларга коллеж формасида келиши тўғрисида эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга ўқувчиларни назоратини кучайтириш учун гурух рахбарларига ўқувчиларининг давомати, кийиниш маданияти, сўмкаларидаги кераксиз ортиқча нарсалар бўлмаслигини, қўл телефонларида хар хил уятсиз расмлар, порнографик фильмлар, хар хил диний маълумотлардан фойдаланмаслиги учун доимо текшириб назорат қилишларини тушунтирди. Ўз маърузаларида оммавий ахборотда кўрсатилаётган коллеж ўқувчиларининг ахволини ва бир нечта жиноятчилик қўл телофони сабабли бўлганликларини фактлар билан айтиб ўтди.   

   Х.Атанчаев- йиғилиш кун тартибидаги масала бўйича сўз юритар экан, “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” шиори бутун Ўзбекистон ёшлари учун айтилган сўз эканлигини айтиб ўтди. Барча таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ёшлар жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган даражада кучли билимга эга бўлиши кераклиги тўғрисида фикр билдирди. Санъат коллежида бу борада анча ишлар амалга оширилганлиги, “Одоб-ахлоқ” қоидаларида фаол ўқитувчи ва ўқувчиларнинг рағбатлантириб борилиши банди ижроси ҳам коллежда яхши таъминланган, шунинг учун ҳам тартиб-интизом яхши йўлга қўйилган деб ўз сўзини якунлади.

  Шундан сўнг касб маънавиятини шакллантириш, касбга бўлган мехрини сингдириш юзасидан коллеж иқтидорли ўқувчилари томонида тайёрланган бадиий чиқишлар намойиши бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг ўз йўналишлари бўйича қилган чиқишлари барчага манзур бўлди. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея