Жиззах санъат коллежи ўқувчилари билан ўтказилган йиғилиш

Автор: Admin     Категория: Ma`muriyat   Дата: 27-11-2018, 08:20     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

    Жиззах санъат коллежида 2018 йил 27 декабрь куни Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари в/б И.Абдурахманов коллеж ҳамшираси Н.Ачилова, Ёшлар иттифоқи етакчиси, ўқувчилар ва ўқитувчилари, Вилоят ОИТС маркази ходими Н.Жамолов билан ҳамкорликда 1-декабр “ОИТС”га қарши курашиш куни муносабати билан  “Ёшлар ўртасида ОИВ инфекцияси ва ОИТС”, ҳамда “сил касаллиги” уларнинг  олдини олиш” ҳамда 3-декабр ногиронлар куни муносабати билан “мурувват-борича демакдир” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Йиғилишни коллеж маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари в/б И. Абдурахманов  кириш сўзи билан очиб берди.    

   Йиғилишнинг асосий масаласи “Ёшлар ўртасида ОИВ инфекцияси ва ОИТС, ҳамда “Сил касаллиги уларнинг  олдини олиш” мавзуси бўлгани боис сўз вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходими Н.Жамоловга берилди.  Йиғилишда асосан бугунги куннинг энг долзарб муаммоси бўлган ОИВ инфекцияси ва ОИТС, уларнинг зарарли оқибатлари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди. Бугунги кундаёшлар  асосан вояга етмаган болалар ўртасида носоғлом муҳит юзага келаётганлиги, шунинг учун бугунги кун ёшлари  ОИТСнинг зарарли оқибатларини англаб етишлари зарурлиги ўқувчиларга уқтириб утилди. У ўз сўзида ўқитувчи ва ўқувчиларга мурожаат этиб бугунги кунда бутун жаҳон “ОИТС ва гиёҳвандлик” балосидан жабир кўриб келаётганлиги ва ана шумуносабат билан вилоят аҳолиси, талаба ва ўқувчи ёшлар ўртасида  «ОИТС ва гиёхвандликни” олдини олиш мақсадида “Ёшлар ўртасида ОИТС ва гиёҳвандликни олидин олиш” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиб, уларга ОИТСнинг мудҳиш оқибатлари, унинг инсоният учун солаётган хавфи тўғрисида ва ана шу касалликни келтириб чикараётган  сабаблар, ҳаракатлар ва ҳодисалар ҳамда  гиёҳвандлик тўғрисида, унинг  бугунги кундаги  жаҳон ёшларига солаётган таҳликаси тўғрисида  ўз фикр ва мулоҳазалар баён этиб келмокда деб ОИТС касаллигини келиб чиқиш тарихива унинг келтириб  чиқарувчи ҳолатлар, ҳаракатларни  салбий оқибатлари тўғрисида  батафсил тушинча бериб ўтди.           Шундан сўнг “ОИТС”га оид саволлардан таркиб топган тест материаллари таркатилди.

Шундан сўнг санъат коллежи ўқувчилари томонидан “ОИТС” ва унинг аянчли оқибатларини фош этувчи бадиий чиқиш ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея