“Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги” муносабати билан ўтказилган адабий кеча

Автор: Admin     Категория: Ma`muriyat   Дата: 14-12-2018, 14:31     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

    Адабий кечани коллеж маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари И.Абдурахманов очиб берди ва кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди. 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3645-сон қарори чиқарилганлиги, хозирда Республикамизнинг барча худудларида тадбирлар ташкил этилиб ўтказилаётганлиги тўғрисида айтиб, таклиф этилган мехмонлар Ўзбекитон ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими бош мутахассиси Салим Комилов хамда етакчи мутахассиси Сайфиддин Окановларни таништирди ва кун тартибидаги масала юзасидан сўз берди.

   С. Комилов:- Чингиз Айтматов асарларида табиат ва инсон уйғунлиги тўғрисида сўз юритди. Чингиз Айтматов табиатни теран англаб-ижодкор кигохи билан энг нозик жихатларигача илғай олади ва сўзда жонлантириб ўқувчига гўзаллик, жозибадорлик, мутаносиблик, ўзига хос қонуниятлар бўйича яшаётган жараённи етказа билади. Унинг ижодига табиат инсон ҳаётини бахолашнинг ўзига хос меъзони вазифасини бажаради. Адибнинг “Она ер” қиссасининг ғоявий мазмуни биз хар қанча коинотга парвоз қилмайлик асос Она заминдадир.Бу – Онанинг буюклигини унинг маънавий бойлигини очиб берадиган қисса эканлиги, “Оқ кема” қиссасининг пайдо бўлши адабиётга улкан воқеа бўлганлиги. Асар асосини “Шохдор Она Буғу” хақидаги афсона ташкил этиши ва бунда қирғиз халқининг қадимий тарихига, авлоддан авлодга ўтиб келаётган маънавиятига таянганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

    Табиатни асраб – авайлаш, бизни тутиб турган Она заминни ҳеч қачон унутмаслик шиори адиб асарларида турли кўринишда такрорланади, такидланади деб ўз сўзини якунлади.

Сайфиддин Оканов:- Чингиз Айтматовнинг бир қанча асарлари мазмун мохиятини ўқувчиларга тушунтириб ўтди ва ўз ижодидан шеър айтиб ўқувчиларни ҳам ўқиган асарлари ёки шеърлари бўлса ўқувчиларга маълумот беришини айтиб ўтди.

   Бир нечта ўқувчилар ўзлари ўқиган Чингиз Айтматовнинг асарлари мазмун мохияти тўғрсида айтиб ўтди. Шундан сўнг Драма актёрлиги кафедраси ўқувчилари томонидан тайёрланган “Оқ кема” асарининг сахнавий кўриниши намойиш этилди. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея