10 декабр – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси қабул қилинган кун муносабати билан коллежда “Мустақил Ўзбекистон нашидаси” мавзусида ўтказилган йиғилиш

Автор: Admin     Категория: Ma`muriyat   Дата: 10-12-2018, 14:27     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

    Йиғилишни коллеж директори К.Аширов очди ва йиғилиш иштирокчиларини йиғилишда муҳокама қилинадиган  масала билан таништирди. Шундан сўнг, маънавий маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари в/б: И.Абдурахмановга кўриб чиқилаётган масала юзасидан сўз берилди.

И.Абдурахманов – 10 декабр – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси қабул қилинган кун муносабати билан коллежда ижтимоий фан ўқитувчилари томонидан “Мустақил Ўзбекистон нашидаси” мавзусида сиёсий эшиттириш ташкил этиши лозимлиги бу ишларни амалга ошириш учун кафедра мудири Ф.Турсунова бириктирилишини айтди.

   Иқтидорли ўқувчиларимиз хар бир кафедрада мавжуд бўлиб уларга барча шароитлар яратилган. Дарсдан бўш вақтларида хоналарда шуғулланишлари учун хона калитлари берилиши қоравулларга айтилган. Бу йил ўтказиладиган “Зулфия номидаги Давлат мукофоти”, “Ёш ижрочилар”, “Ёшлик бахори”, “Созлар навоси” каби кўрик танловларда иштирок этиб фахрли ўринларни олиш учун мутахассис фан ўқитувчиларига бириктирилган. Бундан ташқари ўқувчиларимиз бўш вақтларида фан тўгараклари, касбий тўгараклар ва спорт тўгаракларига жалб қилинган.Тўгараклар жадвал асосида ўтказилмоқда. “Умумтаълим” фан тўгараклари 5та тарих, рус тили, инглиз тили, ёш математик, ёш табиатшунос. Бу тўгаклар 72 нафар ўқувчини қамраб олган ва иш фаолиятини олиб бормоқда. Касбий тўгараклар 9 та ёш муқовачилар, ёш библиограф, доирачилар дастаси, ёш пианистлар, дуэт квартетлар, Халқ чолғулари кўп овозли ансамбли, Трио, Актёрлик санъати, ранг тасвир бўлиб, бу тўгараклар 99 нафар ўқувчини қамраб олган. Спорт тўгараклари  4 та шахмат, мини футбол, стол тениси, валейбол турларидан ташкил топган бўлиб, 110 нафар ўқувчини қамраб олган. Бу тўгаракларнинг барчаси режа асосида ўтказилиб келинмоқда деб ўз сўзини якунлади.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея