Ўқувчи – ёшлар онгига истиқлол ғоясини сингдириш, уларни Президент асарлари билан янада кенг таништириш борасида ижтимоий гуманитар фан кафедраси ўқитувчиларининг фаолияти хақида йиғилиш

Автор: Admin     Категория: Ma`muriyat   Дата: 17-04-2019, 14:19     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

    Мактабнинг катта залида  “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”, “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекитон давлатини биргаликда барпо этамиз”,  “Йилнинг энг яхши китобхони” мавзуларида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда коллежнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в/б:  И. Абдурахманов раисилик қилди, кун тартибидаги масалалар билан таништириб кейин сўз навбатини «Ахборот кутубхона тизими ва умумтаълим фанлари» кафедраси тарих фани ўқитувчиси Абдурашидов Абдухамидга берди.

     А.Абдурашидов - Президентимиз Шавкат Мирзиёенинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”, “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекитон давлатини биргаликда барпо этамиз” китоблари халқимиз учун фидо қилган ҳаёти саҳифаларидан иборат десак бўлади. “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида Ўзбекитон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 1 сентябрдан 24 ноябрга қадар Қорақалғозистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри саловчилари вакиллари билан ўтказилган сайловолди учрашувларида сўзлаган нутқлари ўрин олган. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” китобида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузалари баён этилган. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекитон давлатини биргаликда барпо этамиз” китобида Ўзбекитон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисдаги нутқи тўғрисида баён этилганлиги хақида тўлиқ маълумот бериб ўтди. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея