Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Автор: Admin     Категория: Yutyqlar   Дата: 4-05-2019, 14:08     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

       Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил  этиш бўйича 5 та мухим ташаббус ижроси бўйича ҳамда 9 май  “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мактабнинг маънавий –маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Абдурахмонов ва жисмоний тарбия ўқитувчиси О. Ўролов ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.Каримовни ҳамада мактабимизда бир неча йиллар давомида доира йўналишида ўқувчиларга сабоқ бериб келган марҳум ўқитувчи М.Аширматовни хотираларига бағишлаб “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича мактабимизни спорт мажмуасида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўтказилди.

    Икки кун давомида бахс муназарда ўтган турнирда мактабимиз ўқувчилар ўртасида  I ўрин 10 синф “Актёрлик санъти ва халқ рақси” кафедраси ўқувчилари эгалашди, ўқитувчилар ўртасида I ўрин “Анъанавий чолғу ижрочилиги” кафедраси ўқитувчилари эгалашди, футбол турнирида энг яхши хужумчи, энг яхши дарвозабон, энг яхши жамоа шунга ўхшаган наминатсиларни эгалаганларга диплом ва қимматбаҳо эсталик совғаларни тақдим қилишди. 

   Мактабимизда бўлиб ўтган хотира турнири ғолибларини тақдирлаш хамда президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вактини мазмунли ташкилэтиш бўйича 5 та мухим ташаббусида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мактабизнинг ховлисида рассомлик, адабиёт, китобхонлик,спорт ва мусиқа, театр ва санъат кўргазмалари, спорт ўйинлари, китоб ярмаркалари ташкил этилди. Тадбирни очиб бериш учун Жиззах Вилоят Маданият бошкармаси бошлиғи К.Ж.Фахрадов ва Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби диркетори К.Т.Ашировлар сўзга чиқишди ва ташриф буюрган мехмонлар учун мактабимиз ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш қилинди, мактабнинг концертлар залида табирни асосий тақдирлаш маросими ўтказилди. 

    Ушбу тадбирда мусобақа турнирида ўрин эгалаган жамоларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар тақдим қилинди. Мактабимизда бир неча йиллар давомида ишлаб кетган ўқитувчиларга ҳамда мархум ўқитувчи Аширматов Маъруфжонни оила азолари ва фарзандларига мактаб жамоси тамонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларитамонидан барча йўналишларда жонли ижро тарзида мархум ўқитувчи Аширматов Маъруфжон хотирасига бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Концерт тадбирида ташриф буюрган меҳмонларга хамда ўқитувчи ва ўқувчиларга дастурхон ёзилиб ош берилди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея