Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 81 йиллигини нишонланди

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 29-01-2019, 12:49     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 81 йиллигини нишонланди

   Хотира тадбирини ихтисослаштирилган санъат мактаби директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в/б И.Абдурахмонов очиб берди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб бир дақиқа сукут сақланди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 25 йил мобайнида амалга оширган барча ютуқ ва марралари, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига улкан ҳисса қўшган эзгу ишлари тўғрисида айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб коллежда “Менинг биринчи президентим” шиори остида “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида иншолар танлови хамда кўргазмалар ташкил этилди.  Шундан сўнг ижтимоий фанлар ўқитувчиси А.Абдурашидовга сўз берилди.

    А.Абдурашидов:- Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигини нишонлаш хотира тадбирининг мақсади хақида сўз юритар экан, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов агар ҳаёт бўлганида шу йилнинг 30 январида 81 ёшга кирган бўлар эди. Унинг ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига қўшган улкан ҳиссаси, у кишининг сермазмун ҳаёти ва фаолиятининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, ушбу санани улуғ халқимиз байрами сифатида нишонлаш, шубҳасиз, Ислом Каримовнинг руҳини шод этади. 

     Мустақиллик меъмори Ислом Абдуғаниевич Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидирЎзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидирдемократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг ташкилотчисидир, халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди. Бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя каби машҳур беш тамойилни ўз ичига олади ва у дунёда "Ўзбек модели" деб эътироф этилган хақида айтиб ўтди ва сўз якунида Муҳтарам биринчи Президентимизнинг юракларни титратиб юборадиган бир самимий сўзлари билан якунламоқчиман. Чунки бу сўзлар айнан сиз - ёшларга бағишланган:  


  Эй болам, сенинг Ватанинг битта - барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлиқ адо этишингга боғлиқ деб ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг коллеж ёшлар иттифоқи Х.Атанчаев бошчилигида тайёрланган бадиий қисми ва видеороликлар намойиш этилди. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея