“Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шаров Рашидов таваллудининг 101 йиллиги” муносабати билан ўтказилган маънавий маърифий тарғибот тадбири

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 3-11-2018, 09:37     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

     Тадбир Ш.Рашидов музейи билан хамкорликда ташкил этилди. Коллеж тадбирини коллеж директори К.Аширов очиб бериб, тадбир иштирокчиларига Шароф Рашидовнинг ижоди давлатимиз учун қилган эзгу ишлари тўғрисида қисқача маълумот берди ва “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллигига” бағишлаб ўтказилган “Халқимизнинг оташ қалб фарзанди” мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари, спортнинг шахмат тури бўйича мусабақа ғолиблари хамда ташкил этилган кўргазмаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Шундан сўнг бошловчилар томонидан Шаров Рашидовнинг ижоди хақида маълумотлар берилиб, ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий қисмга навбат берилди.

  Ахборот кутубхона тизими йўналиши ўқувчилари томонидан Шароф Рашидовнинг китоблари кўргазмаси ташкил этилди ва шеърлари айтилди. Драма актёрлиги йўналишининг ўқувчилари томонидан «Кашмир қўшиғи»дан сахнавий кўринишлар намойиш этилди. Анъанавий ижрочилик кафедрасининг ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага манзур бўлди. 

“Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллигига” бағишлаб ўтказилган тадбир Жиззах вилоят оммавий ахборот воситаларида ёритилди.  

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея