Жиззах санъат коллежида ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар, диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва прозелитизмнинг олдини олиш мақсадида коллежда «Миссионерлар ким ва уларнинг мақсади нима» мавзусида ўтказилган давра сухбати

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 17-05-2019, 09:35     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

    Маънавий –маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари в/б И.Абдурахманов давра сухбатини очиқ деб эълон қилди, кун тартибини ўқиб эшиттирди. У таклиф этилган мехмонларни  йиғилишиштирокчиларига таништириб, кун тартибидаги масала юзасидан сўз юритиб, бугунги куннинг энг долзарб ва глобал муаммолар бўлган ўқувчи ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик каби салбий холатлар гирдобига тушиб қолишини олдини олиш, унинг оғир оқибатлари тўғрисида гапирди. Бугунги кунда бу тузоққа ёшларнинг тушиб қолаётганини алохида таъкидлаб ўтди. 

   Фахриддин Шайзақов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. У кун тартибидаги масала юзасидан сўз юритиб, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан химоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга  содиқлик, диний бағрикенглик  ва миллатлараро хамжихатлик  руҳида тарбиялаш, уларни юксак маънавиятли қилиб шакллантириш, демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида  фаолликларни ошириш, махаллаларда миллий ва диний қадриятларасосида соғлом эътиқодли қилиб вояга етказишнинг аҳамияти, унинг замиридаги мазмун ва мохият хусусида батафсил гапириб ўтди.  У сўзи давомида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, ёшларни миллий қадриятларимизга ёт зарарли таъсирлардан ва оқимлардан, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ўғрилик, миссионерлик, ақидапарастликдан химоя қилиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва жисмоний камол топтириш, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш кераклиги хақида батафсил сўз юритди. Шунингдек,  у ўз сўзида бугунги кунда тез тарқалиб бораётган телефонлар, интернетдан ёшларимизнинг тўғри фойдаланаолмаётганликлари, ёт ғоялар ва минталитетимизга мос келмайдиган “Оммавий маданият” ушбу воситалар орқали тарқалаётгани хақида айтди.  У ўз нутқида Ислом дини, одоб-ахлоқ қоидалари, инсонлар олдидаги бурч ва мажбуриятлар хақида гапирар экан, Ислом динини ниқоб қилиб олган турли диний ташкилотлар, жумладан, Алконда, Хизбут тахрир каби ниқоб остидаги динларга адашиб кириб қолмаслик, конституциявий тузумга қарши чиқмаслик хақида уқувчиларга маьлумотлар бериб утди. Коллеж талабалари дарс жараёнида масжидга боришини қаттиқ танқид остига олди. Дунёвий билимларни ўз вақтида олиб, ўқиб – ўрганиб Она Ватанига муносиб баркамол авлод булиб етишаётган ёшларни мисол қилиб кўрсатди.Ўқувчи ёшлар ўртасида терроризимга карши кураш ва диний экстремизимнинг олдини олиш тўғрисида фикр юритиб, вилоятимизда ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, терроризм ва турли диний харакатлар хамда ана шу жиноятлар сабабли жабр кураётган бир катор ёшлар тўғрисида, бу жиноятларнинг жамиятимизга келтираётган зарарлари ва шунингдек, билиб-билмай бундай салбий холатлар гирдобига тушиб колган ёшларни бугунги кундаги аянчли ахволлари тўғрисида тухталди.

Миссонерлик - бу бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Миссионерлик ўз ғаразлик мақсадларини “элчилик топшириқларини бажариш” ниқобида черков, кичик бутхона ёки масжид миссонер манахлар ётоқхонаси мактаб –интернатлар ҳудудида жойлашишга интилади. Миссионерлик асосан христианликка нисбатан ишлатилсада бошқа динларга тарғиб қилиш ишларига қарата ҳам қўлланилади. Миссионерлик ташкилотларининг мақсадлари бошқа халқларни христианлаштириш орқали уларнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий жихатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушириш, халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубха уйғотиш, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келиш хамда христианликни қабул қилганлар ўз эътиқодида собиқ туришини таъминлаш орқали уларнинг сафини “Янги христианлар” билан кенгайтиришдан иборат.

 Сардор Неъматов - У ўз сўзида жиноятчилик, тартиббузарлик, терроризм ва турли окимлар гирдобига тушиб колишлик холатлари коллеж укувчилар уртасида содир этилиши холатини олдини  олишга барчанинг диккат эътиборини каратиб, барча укувчиларни огохликка даъват этди. Шундан сўнг ўқувчиларга “Хижратдаги зулмат” видеролик намойиш этилди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея