Жиззах санъат коллежининг “1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб ўтказилган тадбир

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 2-10-2018, 08:54     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

       “1-октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан коллежда “Устоз сизга таъзим” шиори остида коллежда тадбир ўтказилди. Тадбирни коллеж маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари в/б: И.Абдурахманов очиқ деб эълон қилди ва ўқитувчи, тех ходимларни касб байрами билан табриклаб ташриф буюрган мехмон вилоят маданият бошкармаси бошлиғи К.Фахрадовга сўз берилди.

  К.Фахрадов:- коллеж жамоасини “1-октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан байрам билан табриклади. У ўқитувчилик шарафли ва машаққатли касб эканлиги жамоанинг маъмурият билан хам фикр, хам нафас ишлаши лозимлиги, маданият сохасидаги касб эгалари бошқаларга ўрнак бўла олиши ва барчанинг оиласига бахт тилаб мустақил давлатимиз учун керакли замонавий касб эгаларини тайёрлашда хеч чарамасликни айтиб ўтди.

   К.Аширов – ўз сўзида коллеж жамоасини касб байрами билан табриклар экан, хамманинг ишига оиласига бахт-соадат, тинчлик-тотувлик тилади. Ўқувчиларга бераётган собоқлари, қишлоқ хўжалик ишларида, жамоат ишларида фаол иштирок этаётган бир канча ўқитувчи ва тех ходимларга фахрий ёрлиқ хамда совғалар улашди. 

   Шундан сўнг коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури ва драма актёрлиги йўналишининг сахна кўринишлари намойиш этилди. Концерт дастури барчага манзур бўлди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея