“Давлат байроғи – фахрим ғурурим” номли тадбир ташкил этилди.
Жорий йилнинг 18 ноябръ куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигини кенг нишонлаш, давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, “Давлат байроғи – фахрим ғурурим” деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни мактаб директори К.Аширов сўзга чиқиб, барча юртдошларимизни ушбу сана билан қизғин муборакбод этади. Она юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ўзбек байроғи улуғловчи шеърлар, рақс ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.