“Мусиқашунослик ва фортепиано” кафедраси ўқитувчилари “Сольфежио” фанидан вилоятимиздаги 15 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларига ўқув семинар ташкил этилди.

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 30-11-2019, 23:12     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

       Жорий йилнинг 30 ноябръ куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Мусиқашунослик ва фортепиано” кафедраси ўқитувчилари вилоятимиздаги 15 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда мусиқа назарияси ва солъфеджио фани ўқитувчиларига “Сольфежио” фанидан ўқув семинари ташкил этилди.

                      

   Мазкур семинар уч қисимдан иборат бўлиб, семинарнинг биринчи қисмини ўқув ишлари бўича директор ўринбосари О.Эгамқулов очиб берди. У ўз сўзида ҳозирги кунда мусиқа ва санъат йўналишлари бўйча мутахассис ўқитувчининг касбий салоҳияти, болалар психологияси, замонавий таълим методикасини билиши ҳамда ўқитувчи тинмай ўз устида мустақил ишлаши, фандаги барча янгиликлардан хабардор бўлиши, илғор методикаларга эга бўлган тажрибали ўқитувчилар билан ўз тажрибалари тўғрисида ўртоқлаша олиши, самарали ўқитиш методикаларини намойиш эта олиши лозимлигини такидлаб ўтди. Шундан сўнг “Мусиқашунослик ва фортепиано” кафедраси мудири С.Хамдамова: -мусиқа таълимининг таянчи бўлмиш “Сольфежио” фанини ўқитилиши мухим хисобланади.    Бунда ўқувчига нотани варақдан ўқиш, интонация устида ишлаш, куйлай олиш, тўғри санаб ижро этиш, дирижёрлик харакатларини ўрганиш ва керак бўлса диктант ёзиш амалий машғулотларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Сольфежио фанини хар бир ўқувчи ўзлаштириши лозим. Чунки бу фан ўқувчининг мусиқий қобилиятини ўстириб, унинг билим ва савиясини хам оширади деб маърузасини якунлади.


    Ўқув семинарнинг иккинчи  қисмида “Сольфеджио”  ва“Мусиқа  адабиёти”  фанлариданочиқ  дарслар  бўлибўтди. Очиқ  дарсларни  мусиқий-назарий  фанлариўқитувчилари Қодирова  З.М  ҳамдаУбайдуллаева  З.Нлар  ташкилэтдилар.


    Семинарнинг якуний  қисмида ўтилган очиқ дарслар юзасидан семинар иштирокчилари фикрлари ва тавсиялари тингланади. Мулохозалар юритилди.  




  

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея