“Нуронийлар ёшлар нигоҳида” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 23-11-2019, 22:11     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

Жорий йилнинг 23 ноябръ Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Нуронийлар ёшлар нигоҳида” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Азал-азалдан халқимиз ўзининг юксак маънавияти ва гўзал одоб-ахлоқи билан бошқа халқлардан ажраб келган. Ота-боболаримиз ўз миллий ва диний қадриятларига жуда риоя қилиб, биз келажак авлодга намуна бўладиган ҳаёт кечирдилар. Ана шундай юксак қадриятларимиздан бири – бу ёши улуғ, кексаларни ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳамда уларни эъзозлаш, Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамияттаги ўрнини янада ошириш мақсадида “Актёрлик санъати ва халқ рақси” бўлими бошлиғи М.Бўронова ташаббуси билан тадбир ташкил этилди.


Тадбир давомида ўқувчилар томонидан нуронийларни улуғловчи шеърлар,  сахнавий кўриниш ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.


скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея