“Давр садолари- IV” Республика мусиқа фестивали доирасида тузилган ижодий учрашув ва маҳорат дарси ҳамда хисобот концерт ташкил этиди

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 7-11-2019, 21:44     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

Жорий йилнинг 7 ноябръ куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Давр садолари- IV” Республика мусиқа фестивали доирасида тузилган  ижодий учрашув ва маҳорат дарси ташкил этиди. Маҳорат дарсига Ўзбекистон Республикаси композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси Ўзбекистон Давлат санъат  ва маданият институти доценти бастакор, моҳир созанда ҳамда таниқли дирижёр Ҳикмат  Жумаевич Раджабов ижодий учрашувга ташриф буюрди.


Тадбирни Ўзбекистон Республикаси композиторлар ва бастакорлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раиси К.Т. Аширов очиб берди. 


Тадбир асосий қисми Жиззах ихтисослаштирилаган санъат мактаби “Дамли ва чолғулар оркестри” ҳамда “Ўзбек халқ чолғулари” оркестри ва ансамбли, композиторлар ва бастакорлар томонидан яратилаган асар ва куй-қўшиқлар ўқувчилар томонидан хисобот концертида ижро этилди.


Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси Ўзбекистон Давлат санъат  ва маданият институти доценти бастакор, моҳир созанда ҳамда таниқли дирижёр Ҳикмат  Жумаевич Раджабов хар бир ижро этадиган асарлари хамда дирижёрлик санъати тўғрисида ўқувчи ёшларга маълумотлар бериб ўтди.


Тадбир сўнгида дирижёр Ҳикмат  Жумаевич Раджабовга маҳорат дарси иштироки учун Ўзбекистон Республикаси композиторлар ва бастакорлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раиси К.Т. Аширов ташаккурнома тақдим этди.


скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея