“Давлат байроғи – фахрим ғурурим” номли тадбир ташкил этилди.

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 18-11-2019, 21:24     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

        Жорий йилнинг 18 ноябръ куни  Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш, давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, “Давлат байроғи – фахрим ғурурим” деб номланган  маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

                      

Тадбирни мактаб директори К.Аширов сўзга чиқиб, барча юртдошларимизни ушбу сана билан қизғин муборакбод этади. Она юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!


Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ўзбек байроғи улуғловчи шеърлар,  рақс ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.


скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея