“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” номли тадбир ташкил этилди.

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 13-01-2020, 19:09     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

Жорий йилнинг 13 январь куни  Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида Жиззах шаҳаридаги Олмачи қўрғони 25/931-сонли ҳарбий қисм, Маданят маркази қошидаги “Бойчечак болалар” рақс жамоаси ва Шароф Рашидов тумани 23-сонли умумўрта таълим мактабнинг спорт тўгарак аъзолари билан ҳамкорликда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” деб номланган  маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни мактаб директори К.Аширов, 25/931-сонли ҳарбий қисм капитан У.Абдуллаев ва мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси Г.Абдулахатовалар сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросимларини тантанали ўтказиш ҳам ватанпарварлик тизимига киради. Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир йигит қизнинг орзуси ва бурчига айланиб бормоқда. Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади.  Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзийди.  


Тадбирда мактаб ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 


Тадбир давомида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан ватани улуғловчи куй-қўшиқ ҳамдарақслар ижро этилди.


скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея