Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбири

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 7-12-2018, 14:59     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]


  Жиззах санъат коллежи директори К.Ашировга сўз берилди. К.Аширов Жиззах санъат коллежи жамоаси ва ўқувчиларини 8-декабр конститутция куни байрам билан муборакбод этиб, конституцияда хар бир фукоранинг хақ-хуқуқларини белгилаб берувчи моддалардан ташкил топганлиги тўғрисида айтиб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан конституция фани ўқитувчиси Ж.Джўраевга сўз берилди. 

    Ж.Джўраев – Шу кунларда Асосий Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги мамлакатимизда тантанали равишда байрам қилинмоқда. Давлатимиз ва халқимиз ҳаётида том маънода тарихий сана бўлган ушбу айём ҳақида гапирар эканмиз, биз Конституциямизнинг бугунги Ўзбекистон давлатчилигининг тикланиши ва ривожланишидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини юксак баҳолаймиз. Ва шу аснода мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб ўз олдимизга қўйган езгу мақсадга еришиш, яъни юртимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини шакллантиришда Конституциямизнинг мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётганини мамнуният билан эътироф этамиз. Бугун Ўзбекистонимиз босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини холисона баҳолар эканмиз, ўтган давр мобайнида биз эришган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марралар, авваламбор, изчил ривожланаётган иқтисодиётимиз ва унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлигининг йилдан-йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани – буларнинг барчаси Конституциямизнинг асосига қўйилган, чуқур ва пухта ўйланган мақсад, принсип ва нормаларнинг ҳаётбахш самараси, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. 

Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни, паспорти ҳисобланувчи Конституция собиқ Иттифоқ давридаги барча Конституциялардан тубдан фарқ  қилади. Биринчидан, янги қабул қилинган Конституциямустақил Ўзбекицон Республикасининг Конституцияси бўлиб, барча моддалари ҳақиқий мустақиллик ғоялари билан суғорилган. Илгариги Конституциялар эса Ўзбекистонинг мустақиллигини таъминлай олмайдиган, республиканинг ,,суверен" лиги ҳақида қуруқ сўзлар ёзилган, ҳуқуқий қоидалари қоғозда қолиб кетадиган, расмий бир ҳужжат эди.

   Иккинчидан, янги Конституция  ижодкор халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва доно фикр-мулоҳазалари асосида ва жаҳонда тўпланган энг илғор Конституциявий ривожланиш  тажрибасини ва олий давлатчилигимиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мус­тақил ишлаб чиқилди. Илгариги Конституциялар эса Марказий ҳокимият томонидан тайёрланган Иттифоқ Конституцияси нусхаларидан кўчириб олинар эди. Шу боисдан ҳам янги Асосий қонунимиз мустақил Ўзбекистонинг биринчи Конституцияси ҳисобланади.

    Яна бир муҳим масалани қайд этиб ўтмоқчиман. Ҳозирги кескин рақобат шароитида инновацион технологиялар ва илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга.

   Бундан ташқари олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.Ушбу ҳужжатнинг моҳияти шундан иборатки, илмий кадрлар тайёрлашнинг аспирантура ва докторантура каби эскирган шакллари ўрнига мамлакатимиз олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида стажор-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар институти жорий етилди. Сизларни Конституциямиз байрами билан яна бир бор табриклаб, ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.  У ўз сўзида Кониституциянинг туб мохияти, қонунчиликдаги асосий ўрни, унинг бандлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

      Байрам сўнгида Конституциямизнинг йигирма олти йиллигига бағишлаб санъат коллежнинг “Махсус мусика фанлари”,”Халқ чолғулари ва эстрада чолғулари”, ”Анъанавий ижрочилик” хамда “Драма актёрлиги” кафедралари ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан  тайёрланган сахнавий кўриниш ва концерт дастури намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ўтказилган умумий йиғилиш ва байрам тантанаси ҳамда шу муносабат  билан халқимизнинг  маънавий мероси, анъаналари, урф-одатлари коллеж ёшлари ўртасида катта таъсурот қолдирди. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея