Ёшларнинг интеллектуал ва маънавий эхтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида «Энг яхши китобхон» кўрик танлов тадбири

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 16-04-2019, 14:24     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

     Тадбирни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби директори К.Аширов томонидан очиқ деб эълон қилинди ва кун тартибида кўриладиган масалалар «Энг яхши китобхон» мавзусидаги кўрик танлов тадбир эълон килинди. У таклиф этилган мехмонлар Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайфиддин Ўканов, Вилоят болалар кутубхонаси услубий бўлим бошлиғи Шахноза Одилова, Вилоят ахборот кутубхона маркази маънавий-маърифий ишлар бўйича сектор мудири Бахти Пўлатоваларни таништириб «Энг яхши китобхон» кўрик танловини очиқ деб эълон қилди.

   “Ахборот кутубхона тизими ва умумьталим фанлари” кафедраси мудири Турсунова Фотима сўзга чиқиб, бу тадбир президентимизнинг 5 таташаббусининг 4- ташаббусида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилганлиги, унга кўра, ҳар бир ҳудудга 1 миллион донадан бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш кўзда тутилганлиги, шунингдек, ахборот-кутубхона марказларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, тадбиркорлар томонидан халқ кутубхоналари очиш ҳам белгиланганлиги тўғрисида сўз юритиб, кўрик танловда иштирок этаётган барча иштирокчиларга омад тилади.

     Шундан сўнг тадбир бошловчилар томонидан хакамлар хайъати аъзолари эълон қилинди ва тадбир бошланди. Кўрик танловда Ахборот кутубхона тизими йўналишининг  6 нафар ўқувчилари ўртасида ўзаро китобхонлик бўйича беллашув ўтказилди. Кўрик танловда 1-ўринни 10-синф ўқувчиси Хожимурадова Озода, 2-ўринни 3-босқич ўқувчиси Нарзиқулова Мухлиса, 3-ўринни 2-босқич ўқувчиси Суюндикова Вазиралар эгаллаб, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея