Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Ватан мадхи-юксак қадрият” шиори остида ўтказилган

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 9-04-2019, 13:56     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]


    2019 йил 9 апрел куни ўқувчилар ёшлар ўртасида Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Ватан мадхи-юксак қадрият” шиори остида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида 23340-сонли Харбий қисм командирининг ўринбосари подполковник Убайдуллаев Темур, Харбий қисм Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича афицери капитан Рўзиқулов Жахонгир, Авиатция мутахассислиги бўйича ходим капитан Сайлиев Шукурулла ходимлари иштирок этди. 

   Улар буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 683-йиллиги муносабати билан ўқувчилар ўртасида очиқ мулоқот ўтказиб, ўқувчиларга буюк саркарда Амир Темурнинг ёшлигидан қандай қуроллардан фойдаланганлиги, қачон харбий саркардалик фаолиятини бошлаганлиги, унинг олиб борган харбий юришлари ва одилона сиёсати тўғрисида тушунчалар беришди. 

     Ҳозирда хам “Темур тузуклари”да ёритилган харбий санъатларидан фойдаланиб келинаётганликлари хамда ватанимизда мавжуд самолёт, вертолёт ва бошқа жангавор техникалар хақида тўлиқ маълумотлар беришди. Ўқувчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил ва тўлиқ жавоб берилди. Ўқувчи ёшларларни кўпроқ ўқиш ва ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилиши лозимлиги тўғрисида такидладилар. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея