Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабиида Амир Темур таваллудининг 683-йиллиги муносабати билан “Аждодларимиз фахримиз” шиори остида ўтказилган тадбир

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 2-04-2019, 15:25     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

    Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби директори К.Аширов очиб берди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтди. 

   Шундан сўнг мактаб ўқувчилари ўртасида “Аждодларимиз-фахримиз” шиори остида тадбир беллашуви бошланди. Беллашувда биринчи жамоа “Соҳибқирон” ва иккинчи жамоа “Адолат ва қудрат” жамоалари ўзаро беллашдилар. Беллашув шартлари қуйидагича шартлар асосида ўтказилди:        1-Таништирув, 2-Савол-жавоб ва 3-Саҳнавий кўринишдан иборат бўлди. Ушбу беллашувни одилона баҳолаш мақсадида ҳакамлар таркиби шакллантирилди. 

   Ушбу беллашувнинг ҳар-бир шартлари якунида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ўзларининг ижодий чиқишлари билан тадбирга янада кўтаринки рух бағишладилар.Беллашув натижаларига кўра: 1-ўринни “Соҳибқирон”, 2-ўринни “Адолат ва қудрат” жамоалари қўлга киритдилар. Мазкур беллашувда фаол иштирок этган иштирокчиларга Ихтисослаштирилган санъат мактаб маъмурияти томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Ушбу беллашув ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилди

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея