Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида Зулфияхоним таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбир

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 1-03-2019, 14:56     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

   Тадбирни очиб бериш учун сўз ихтисослаштирилган санъат мактаби директори К.Т.Ашировга берилди. К.Аширов ўз  сўзида атоқли ўзбек шоираси  Зулфияхоним Исроилова ҳаёти ва ижоди ҳақида атрофлича сўз юритиб ўтди. Халқ чолғу созлари кафедраси томонидан тайёрланган “Бахор нафаси” номли концерт дастури намойиш этилди.

   Шундан кейин кафедралар ўртасида “Балли қизлар” танлови ўтказилди. Мазкур тадбир беллашувини одилона ўтказиш мақсадида ҳакамлар ҳайъати тайинланди. Беллашув тадбирида Драма актёрлиги йўналиши 1-босқич ўқувчиси Бўриева Сарвина, Анъанавий ижрочилик йўналиши 2-босқич ўқувчиси Маннанова Ситора, Амалий графика йўналиши 1-босқич ўқувчиси Хасанова Нозима, Махсус мусиқий фанлар йўналиши3-босқич ўқувчиси Ачилбекова Рухшона, Ахборот кутубхона тизими йўналиши  3-босқич ўқувчиси Исканова Нодира ҳамда Халқ чолғу йўналиши 3-босқич ўқувчиси  Илхомова Маликалар иштирок этди.

     Қизғин ва муросали ўтган беллашув натижаларига кўра 1-ўрин Махсус мусиқий фанлар йўналиши 3-босқич ўқувчиси Ачилбекова Рухшона, 2-ўрин Ахборот кутубхона тизими йўналиши 3-босқич ўқувчиси Исканова Нодира ҳамда 3-ўринга Халқ чолғу йўналиши 3-босқич ўқувчиси Илхомова Маликалар лойиқ деб топилди. Ғолиблар эсталик совға ва фахри ёрлиқлар билан тақдирланди.

   Шу куни ўқувчилар ётоқхонасида хам атоқли ўзбек шоираси  Зулфияхоним Исроилова таваллудининг 104 йиллиги муносабати билан ётоқхонада турадиган ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури ўтказилди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея