Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилаётган байрам тадбир

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 19-03-2019, 09:16     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

   Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди.

    Шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзнинг юртимизда мехр-оқибат, хамжихатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат мухитини янада мустахкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга хурмат рухида камол топтиришдаги ўрни ва таъсири тоборо ортиб бораётганини инобатга олиб хамда бу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш. 

    “Наврўз” умумхалқ байрам тадбири тайёрланган дастур асосида олиб борилди. Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлари қилинди. Ихтисослаштирилган санъат мактабига нафақадаги устозлар П.Зокиров ва Х.Убайдуллаевлар таклиф этилиб, жамоа билан биргаликда ташкил этилган миллий таомлар билан безатилган байрамона дастурхон атрофида сухбат ташкил этилди.

  2019 йил 20 март куни Вилоят байрам тадбирида хам ихтисослаштирилган санъат мактаби жамоаси белгиланган жойларда концерт дастурини наойиш этиб, байрамнинг кўтаринки рухда ўтказилишида ўз хиссаларини қўшди. 

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея