Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқувчилари билан ўтказилган “Назм ва наво” кечаси

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 9-02-2019, 08:57     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

  А.Навоий ва З.М.Бобур ҳаётига оид китоб ва буклетлардан иборат кўргазма ташкил қилинди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар онгига буюк шоир ва мутафаккир А. Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, уларнинг ўзбек классик шеъриятига қўшган самарали ҳиссаси ва уларнинг жаҳон адабиётида тутган ўрни, мавқеи ҳақида ҳамда асарларининг мазмун-моҳиятини, шунингдек бизгача етиб келган ўгитларини янада чуқурроқ ўқувчиларга сингдирилди. 

   Жиззах ихтисослашгтирилган санъат мактаби директори К.Аширов тантанали байрам тадбирини очиқ  деб эълон қилди. Тадбирда мактабнинг “Ахборот кутубхона тизими” йўналиши ўқувчилари томонидан буюк шоир ва мутафаккир А. Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин  Муҳаммад Бобурнинг ғазал ҳамда рубойиларидан парчалар ўқилган бўлса, “Анъанавий ижрочилик” кафедраси ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида ана шу ғазаллар  куйоҳангида жонли  ижро этилди. 

   “Ахборот кутубхона тизими ва умумтаълим фанлари” кафедраси она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Г.Абдулахатовага  берилди. Г. Абдулахатова ўз сўзида бу буюк бобокаланларимизнинг ижоди ва фаолияти ҳамда жаҳон адабиётига қўшган улкан ҳиссалари тўғрисида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз мактабнинг Драма актёрлиги ўқувчилари томонидан тайёрланган сахнавий кўриниш намойиш этилди. 
скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея