Ёшларнинг интеллектуал ва маънавий эхтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида «Китоб маърифат ва маънавият хазинаси» мавзусида ўтказилган тадбир

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 22-02-2019, 08:19     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

     Тадбирни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби директори К.Аширов томонидан очиқ деб эълон қилинди ва кун тартибида кўриладиган масалалар «Китоб маърифат ва маънавият хазинаси», «Китоб - кўнгил ва рухият табиби» мавзулари эълон килинди. 

  АРМ рахбари Умирова Зулфия сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустахкам тизими яратилганлиги, бунда Ўзбекистонда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилмоқдалиги, Ахборот ресурс ва ахборот кутубхона марказларининг моддий техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмоқдалиги, матбуот нашрлик ва ахборот сохасида тегишли хукукий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности хужжати қабул қилинганлиги, Ахборот ресурс маркази томонидан ахолига ахборот кутубхона хизматлари хамда “Китоб олами”, “Шарк зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмат кўрсатиши йўлга қўйилганликларини, коллежимиз ўқувчиларнинг кўпчилиги китоб мутолаа қилиб ўз билим савиясини ошираётганлиги хакида айтиб ўтди. 

  Шу билан бирга барча йиғилиш иштирокчиларини китоб мутолаа қилишларини, хар бир ўқувчимизнинг илмли бўлишларини тилаб қоламан дея ўз сўзини якунлади. Шундан сўнг китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея