Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Оммавий маданият” ва унинг маданий жараёнларга таъсири хамда “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида давра сухбати ўтказилди

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 22-01-2019, 13:53     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Оммавий маданият” ва унинг маданий жараёнларга таъсири хамда “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида давра сухбати ўтказилди.

Давра сухбати йиғилишини ихтисослаштирилган санъат мактаби маънавий маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари И.Абдурахманов очиб берди ва йиғииш иштирокчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди. Хозирги кунда Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида ўқитиш сифати янада ривожланмоқдалиги. У сўзида компьютер сўзсиз инсоният тарихида яратилган энг буюк ихтиролардан бири, лекин ундан ёшларимиз қандай фойдаланаётганлигига тўхталиб ўтди. Хар бир нарсанинг икки тарафи бор, яъни компъютердан фойдаланиш хам қайсидир маънода салбий иллатлардан холи эмас. Бугунги кун ёшлари севимли дўстига айланган интернет  ва интернет сайтлари ҳар бир инсоннинг хаётига шиддат билан кириб келмоқда. Интернет сайтлари ҳақида фикр юритар эканман, унинг самарали жихатларига тўхталиб ўтмоқчиман. Энг аввало интернет сайтлари бугунги кунда глобаллашув жараёнида маълумот ва ахборот базаси сифатида самарали восита хисобланади. У ўзининг тезкорлиги билан бир вақтнинг ўзида дунё маълумотларининг дунёнинг у бурчагидан бу бурчагига етказиб беради. 

    Ота-оналар фарзандларига қиматбоҳо телефонлар олиб бермаслик, телефондан кераксиз маълумотлар олинаётганлиги, дарсга халақит бераётганлиги хаттоки телефон синса ўз жонига қасд қилиш холатлари бўлаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

У ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, давомати тўғрисида хам сўз юритиб, ота – оналарга хозирда ўқувчилар газета ва журналларга обуна бўлмаганлиги уларнинг нутқ маданиятини ошириш мақсадида “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида акция ташкил этиш, бунда хар биримиз фарзандларимизга китоб совға қилсак уларнинг китобхонлик маданияти ошиши тўғрисида айти ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг коллеж психолиги Д.Исақовга сўз берилди. 

Д.Исақов:-Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. 

Юқоридаги фикрда “оммавий маданият” ниқоби остида дейилмоқда. Яъни айнан оммавий маданият эмас, балки унинг ниқоби остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғоялари тарқатилмоқда. Шундан келиб чиқиб, биз “оммавий маданият”ни умуман 100% салбий дея олмаймиз. Чунки унинг яхши томонларини ҳам олишимиз лозим. Фақат бизда “ютуқларимиз ўзимизники, камчиликларни муҳокама қилиб, уларни бартараф этиш керак” деган мулоҳаза бор. Шу жиҳатдан оммавий маданиятнинг ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатишга қаратилган шаклларини аниқлаб, ана шуларга қарши курашишимиз керак бўлади. Бироқ унинг ижобий томонларини олиб, ўзлаштиришни йўлга қўйиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

Биз ҳам оммавий маданият билан “оммавий маданият”нинг фарқига боришимиз ҳамда “оммавий маданият”нинг аянчли оқибатларининг олдини олиш учун курашишимиз лозим. Унинг аянчли оқибатлари эса маълум: ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм.

  1. Аёллар(қизлар)нинг сигарета чекиши.
  2. Алкоголизм, айниқса, аёллар(қизлар)нинг спиртли ичимликлар ичишлари.
  3. Ҳаддан ташқари тор ва очиқ, бадани, айниқса, ҳатто аёллик белгилари ҳам кўриниб турадиган даражадаги кийимлар кийиб юриш.
  4. Ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдин ўпишиб, қучоқлашиб туришлари (айрим ҳолларда жинсий муносабатга киришишганини ҳам эшитиб қоламиз).
  5. Аёлларнинг эркаклар айтадиган сўзларни айтиб сўкинишлари.
  6. Қўшхотинлик (айрим ҳолларда қўшэрликка ҳам дуч келмоқдамиз).
  7. Ота-она ва бошқа яқин кишиларига “Сиз” деб эмас, балки “сен” (“ты”) деб мурожаат қилиш ёки умуман катталарга нисбатан ҳурматсизлик.
  8. Жамоа (айниқса, фарзандлар) олдида ички кийим билан чўмилиш.
  9. Порнографик махсулотларни тарғиб қилиш, томоша қилиш ва тарқатиш.
  10. Старизм (субъэктив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш)
  11. Билимсизлик, ахлоқсизлик, маданиятсизлик, тартибсизлик ва ватанфурушликни қўллаб-қувватлаш.
  12. Баданига турли хил татуировкалар чизиш.
  13. Турмуш (оила) қурмасликни қасд қилиш.
  14. Бир хил жинсдаги кишиларнинг турмуш қуриши.
  15. Эркакларнинг аёллар кийимида юриши ва аёллар пардоз воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзига оро бериши (кўзи, лаби, қоши ва сочларини бўяши).

Умуман, четдан кириб келаётган ёки ғарбона қарашлар натижаси ўлароқ ўзимизда пайдо бўлаётган ва кенг тус олаётган ахлоққа зид бўлган хатти-ҳаракатларнинг барчаси:

  • дабдабали тўйлар қилиш, 
  • маҳобатли уйлар қуриш, 
  • аёлларнинг тўйдан аввалги ва кейинги турли-туман янгича тадбирлари, 
  • янги туғилган гўдакни туғруқхонадан олиб чиқиш, 
  • тўй куни саноқсиз ва қимматбаҳо машиналар билан келин-куёвнинг сайрга чиқиши ва ҳоказо деб ўз сўзини якунлади.
скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея