Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида «14 январ Ватан химоячилари куни» муносабати билан ўтказилган тадбир

Автор: Admin     Категория: Yangilik   Дата: 14-01-2019, 13:03     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

                                           Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида 

«14 январ Ватан химоячилари куни» муносабати билан ўтказилган тадбир

  Тадбирни очиб бериш учун сўз Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби директори К.Т.Ашировга берилди. К.Аширов санъат коллежи ўқитувчи ва ўқувчиларини 14-январ ватан ҳимоячилар куни билан табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳақида гапириб ўтди. 

    Шундан сўнг сўзни Афғонистон уруш қатнашчиси Ж.Мамарахимовга берилди. Ж.Мамарахимов сўзга чиқиб барча иштирокчиларни 14-январ ватан ҳимоячилар куни билан табриклади ҳамда гўзал диёримизнинг сарҳатларини қўриқлаётган мард ўғлонлар шанига илиқ сўзларни айтиб ўтди. Ҳамда ўқувчиларга ватанга бўлаган муҳаббатни доимо ҳис қилиш, ватанимизнинг тинчлигига ҳар биримиз масъул эканлигимизни айтиб ўтди.  

    Ёшлар иттифоқи  етакчиси Х.Атанчаев сўзга чиқиб барча иштирокчиларни 14-январ ватан ҳимоячилар куни билан табриклади “14 январ Ватан химоячилари куни” муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақалар ғолиблари рағбатлантирилди.

     Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби хотин қизлар қўмитаси раиси Г.Абдулахатова сўз олиб, барча ўқитувчи ва ўқувчи йигитларини “14 январ Ватан химоячилари куни” билан табриклади.  У қўмита аъзолари томонидан ташкил этган совғаларини барча ўқитувчиларга тақдим этди.

   Шундан сўнг ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури тақдим этилди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея