Жиззах санъат коллежи “21 октябр – ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилган кун” мавзусида ўтказилган давра сухбати

Автор: Admin     Категория: ---   Дата: 17-05-2019, 09:23     

[prev-url] Предыдущая[/prev-url] [next-url]Следующая [/next-url]

     Тадбирни коллежнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари И.Абдурахманов  очди ва мехмонлар билан таништириб, кўрилаётган масала юзасидан маъруза учун сўзни коллежнинг она тили фани ўқитувчиси Г. Абдулахатова, Жиззах Давлат Педагогик институти доценти Н.Соатоваларга берилди.

  Г.Абдулахатова сўзи:-Мавжуд миллат ва элатларнинг ўзлигини намоён этувчи омилларидан бири тил саналади. “Тил миллат кўзгуси” деб бежиз тарифланмайди. Зеро тил бойлиги халқнинг маънавий олами, маданиятини ўзида акс эттиради. Она тилимиз нафақат одатдаги муомала тили, балки хорижий давлатлар дипломатик корпусларидан музокоралар, халқаро анжуманлар тилига хам айланиб бормоқда. Нуфузи ошиб бораётганини бир қатор хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўзбек тилини ўрганиш марказлари ташкил этаётганидан ҳам билиш мумкин. Биз она тилимизни севамиз ва ардоқлаймиз.

   Шундан сўнг Жиззах Давлат Педагогик институти доценти Н.Соатова ўз сўзида 1989 йил 21 октябр тарих зарварақларида зарҳал ҳарфлар билан битилган кун. Зеро ўзбек тилига  Давлат тили мақоми берилиши халқимиз учун катта бир ютуқ бўлди. Жорий йилда ушбу тарихий санага 29 йил тўлади. Ўтган вақт оралиғида ўзбек тили жамиятимизнинг барча соҳаларида кенг қўллана бошлади, глобал тармоқда ўзбек тилидаги веб-саҳифалар фаолияти йўлга қўйилиб уларнинг сони ошиб бораяпти. Мухтасар айтганда тил – миллатнинг руҳи, халқнинг дунёқарашини ифодаловчи унсур, тил нафақат элатнинг ўзлигини намоён этади, инсоннинг хулқига ҳам кўзгу ҳисобланади деб ўз сўзини якунлади. 

   Шундан сўнг ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий қисм ўтказилди.

скачать dle 12.1

Bizning manzil

Jizzax shahar, Sharof Rashidov shox ko`chasi, 4 - uy

Мини-галерея